Ҳизбуллоҳ кучларининг Исроилнинг Голани бригадаси казармаларига уюштирган ҳужумида ўнлаб киши ҳалок бўлди ва жароҳатланди
(last modified 2024-10-14T09:07:52+00:00 )
октябр 14, 2024 14:07 Asia/Tashkent
  • Ҳизбуллоҳ кучларининг Исроилнинг Голани бригадаси казармаларига уюштирган ҳужумида ўнлаб киши ҳалок бўлди ва жароҳатланди
    Ҳизбуллоҳ кучларининг Исроилнинг Голани бригадаси казармаларига уюштирган ҳужумида ўнлаб киши ҳалок бўлди ва жароҳатланди

Ливан қаршилик кучларининг ишғол қилинган ерлар шимолидаги Исроил режимининг Ҳайфа портига дрон ҳужуми оқибатида ўнлаб сионист жангари ўлдирилди ва яраланди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, кеча  Ливаннинг Ҳизбуллоҳ қаршилик кучлари  Ҳайфа жанубида жойлашган Бинямина шаридаги сионистларнинг Голан бригадаси казармаларини учувчисиз учоқлар билан нишонга олди. Бу ҳужумда 4 сионист жангари ўлдирилиб 110 нафари яраланди. Ҳизбуллоҳ ҳаракати чиқарган ўз баёнотида, жасур Фаластин халқини ва унинг Ғазодаги мард ва олижаноб қаршилик гуруҳларни қўллаб-қувватлаш, Ливан ва унинг халқини ҳимоя қилиш ва Хайбар амалиётлари серияси дооирасида, сионистик режимнинг тажовузи айниқса Байрутдаги  Al-Naveyri ва Al-Basta маҳаллалари ва Ливаннинг бошқа ҳудудларига қилинган ҳужумлари ҳамда сионист душманнинг Ливан исломий кучрашувчиларига қарши жиноятларига жавобан, " Лаббайк ё Насруллоҳ" кодли амалиётда Ҳайфа жанубидаги ишғол қилинган ерларнинг шимолидагии  Бенямина ҳудудидаги Голани бригадаси базаси бир нечта худкуш дронлар билан нишонга олинди деб эълон қилди.

Айтиш керакки Ҳизбулллоҳ ҳаракати биринчи марта Ливан ва ишғол этилган Фаластин чегараси яқинидаги  Хала Вардада сиоинстик режим жангариларининг тўпланишини ракета билан нишонга олди.

Сионистик режим ОАВлари Ҳайфадаги Бенямина туманидаги сионистик режимнинг ҳарбий базасига қаршилик кўрсатувчи учувчисиз учоқ ҳужумининг нишони бу режим босқинчи армияси штаб бошлиғи Gerzi Halevi  бўлганди деб маълум қилди.

Ҳизбуллоҳнинг ҳаракатининг Ҳайфага учувчиз ҳужуми сионистик режим билан уруш бошланганидан бери содир бўлган энг ёмон воқеалардан биридир деб хабар қилган сионистик режим манбалари.

Ёрлиқ