Глобал тенденциялар мамлакатларнинг Исроил режимини бойкот қилиш ва изоляция қилиш истагидан далолат беради
(last modified Tue, 22 Oct 2024 12:14:09 GMT )
октябр 22, 2024 17:14 Asia/Tashkent
  • Глобал тенденциялар мамлакатларнинг Исроил режимини бойкот қилиш ва изоляция қилиш истагидан далолат беради
    Глобал тенденциялар мамлакатларнинг Исроил режимини бойкот қилиш ва изоляция қилиш истагидан далолат беради

Исроил режими нафақат ўзига қарашли муассасалар жумладан университетлар ва илмий марказларига нисбатан санкцияларнинг мисли кўрилмаган даражада кучайишига гувоҳ бўлмоқда, балки энди бу санкциялар Ғарб ва Исроил режими компаниялари ўртасидаги ҳарбий ва қурол-яроқ соҳасидаги ҳамкорлик даражасига қадар кенгайди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Халқаро Амнистия ўз баёнотида, Европа давлатларини сиоинстик режимга қурол эмбаргосини жорий этишга чақирди.

Халқаро Амнистия ташкилоти баёнотида ушбу санкциялар нафақат қурол эмбаргосини ўз ичига олиши керак, балки ушбу қуролларни ишлаб чиқариш занжирида ишлатиладиган баъзи товарларга ҳам жмбарго қўйилиши керак деб эълон қилди.

2023-йил  7-октябрда Ал-Ақсо бўрони амалиёти ва Ғазо уруши бошланганидан кейин ва сионистик режимнинг Ғазо бўлгасининг мазлум халқига нисбатан мисли кўрилмаган жиноятлари, айниқса бу ҳудудда геноцид, очлик ва очарчилик яратиш ва қуролларни қўллаши ортидан глобал миқёсда бу режимни бойкот қилиш ҳаракат мисли кўрилмаган  миқёсга эга бўлди ва кўплаб муассасалар ва давлатлар Исроил режимига  қурол эмбаргоини қўйишга чақирди.

АҚШ, шунингдек баъзи Европа давлатлари хусусан Германия томонидан унинг асосий қўллаб-қувватловчи сифатида эътиборга олинмаган сўров.

Албатта, Европанинг кўплаб давлатларинг халқлари сионистик режимга қарши кескин позицияни эгаллаб, намойиш ва йиғилишлар ҳамда ўтиришлар ташкил қилиш орқали сиоинстик режимнингтажовузини тўхтатиш ва Ғазо халқига ёрдам беришни талаб қилдилар.

 БМТнинг озиқ-овқат ҳуқуқи  бўйича махсус маърузачиси Мишел Фахрий,  2024 йил июнь ўрталарида ҳозир бизга керак бўлган нарса сионистик режимга нисбатан иқтисодий ва сиёсий санкциялар қўйишдир деб таъкидлади.

Исроил режим нафақат ўзига қарашли муассасалар, жумладан университетилар ва илмий марклазрга нисбатан  санкцияларнинг миси кўрилмаган даражада кучайишига гувоҳ бўлмоқда, балки энди бу санкцяилар Ғарб ва Исроил  режими компаниялвари ўртасидаги ҳарбий ва қурол-яроқ соҳасидаги ҳамкорлик даражасига қадар кенгайди.

Шу нуқтаи наардан ҳатто баъзи Европа давлатлари ҳам сионистик  режим қурол компаниялари билан ҳамкорликни қайта кўриб чиқди.

Аммо сионистик режимнинг Европадаги баъзи иттифоқчилари хусусан Германия ва Британия ҳамон сионистик режимга нисбатан қўллаб-қувватловчи позицияни эгаллаб, бу режимга ҳарбий техника жўнатишда давом этмоқда ва улар ҳатто Ғазо уруши пайтида сионистик режимнинг жиноятларини, айниқса тинч аҳолини ўлдиришни ҳимоя қилишди.

Аобатта глобал тенденция бунга қарши ва Исроилга қарши санкцияларнинг кучайтирилишига мос келади.  Wall Street Journal газетасининг ёзишича,  7-октярбрь куни Ал-Ақсо тўфони амалиётидан кейин Исроил режимининг Ғазо бўлгасига ҳужумлари бошланганидан бери бу режимни бойкот қилишни қўллаб-қувватловчи ҳаракат майдони катта ўзгаришларга учради. Мазкур операция ва ундан кейинги Ғазо сектори уруши натижасида Исроил ҳаракати ва Фаластин тарафдори ташкилтларини бойкот қилишнинг узоқ муддатли мақсадларидан бир қисмига  эришилди. Исроилни бойкот қилиш, ажратиш ва санкуция қилиш" ҳаракати Фаластин ерларини босиб олган ва бу ерларда пунктларини барпо этгани учун бу режимга босим  ўтказиш учун халқаро кампаниядир.

2005-йилда  171 нафар фаластинлик кўмаги билан ташкил этилган бу ҳаракат бутун дунё бўйлаб, жумладан Европа ва АҚШда ҳам кўплаб издошларини орттиришга муваффақ бўлди. Исроил режими бош вазир Бинямин Нетаняҳу бу ҳаракат ҳақида унинг дизайнерлари нияти " сионистик режимни йўқ қилиш" эканини айтди.

Энди, Ғазо урушидан бир йил ўтиб, сионистик режимга қарши турли соҳалада, ҳатто Ғарб мамлакатларида жумладан Европа, Америка ва Канадада ҳам санкцияларнинг кенгайиши билан айтиш мумкинки, сионистлар тузумнинг яккаланишининг кучайиши шароитида сионист етакчиларининг даҳшатлари янада ортган.

Ёрлиқ