Ол Халифа режими Баҳрайн халқини куч билан бостириш чораларини давом эттирмоқда
(last modified Mon, 28 Nov 2016 12:38:47 GMT )
ноябр 28, 2016 17:38 Asia/Tashkent
  • Ол Халифа режими Баҳрайн халқини куч билан бостириш чораларини давом эттирмоқда

Ол Халифа режимининг Суд маҳкамаси Баҳрайн халқини куч билан бостириш чораларини амалга ошириш давомида ушбу мамлакатдаги бир масжид имом хатибини бир неча ойга қамоққа олиш ҳақида ҳукм чиқарди

Ол Халифа режимининг Суд маҳкамаси Баҳрайн халқини куч билан бостириш чораларини амалга ошириш давомида ушбу мамлакатдаги бир масжид имом хатибини бир неча ойга қамоққа олиш ҳақида ҳукм чиқарди. Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Ол Халифа режимининг Суд маҳкамаси Баҳрайннинг ал-Меҳриқ шаҳридаги ад-Дир минтақасида жойлашган ал-Хайф масжиди имом хатиби Шайх Ийсо Мўминга нисбатан асоссиз ва сохта айбловлар билан 3 ойга қамоққа олиш тўғрисида ҳукм чиқарди. Шу билан бирга, Ол Халифа режимининг Суд маҳкамаси якшанба куни ҳам инсон ҳуқуқларига қарши кўраётган чоралари давомида, Баҳрайнлик Аҳмад Муҳаммад Абдулвосий исмли ёш ўспиринни ҳам 137 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш ва 757 минг динор пул маблағини тўлаш ҳақида ҳукм чиқарди. Бундан бир қанча вақт олдин ҳам Ол Халифа режимининг Суд маҳкамаси Баҳрайннинг 6 нафар фуқаросини қамоққа олиш тўғрисида ҳукм чиқарган эди. Айни дамда Ол Халифа режими баҳрайнликларга нисбатан куч ишлатиш сиёсатларини янада кучайтирган. 

Ёрлиқ