Исроил режими Сурияда қандай мақсадларини кўзламоқда?
-
Исроил режими Сурияда қандай мақсадларини кўзламоқда?
Сионистик режим экспертларига кўра, бу режим Сурияни бўлиб ташлаш ва бу мамлакатда барқарор ҳукумат шаклланишига тўсқинлик қилишни ўзининг асосий мақсад сифатида билади.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Суриянинг собиқ президенти Башор Асад режимини қулаганидан сўнг сионистик режим Сурияга қарши йирик ҳужумлар уюштира бошлади ва бу давлатнинг имкониятлари ва ҳарбий базаларини йўқ қилиш билан бирга Сурия географиясининг бир қисмини ҳам эгаллаб олди. Гарчи сионистик режим янги Сурия ҳақида ҳеч қандай расмий изоҳ беришдан қочган бўлса-да, сионистларнинг энг муҳим стратегияси Сурияда барқарор ҳукумат шаклланишига тўсқинлик қилиш ва бу давлат географиясини кичайтиришга уриниши яққол назарга ташланмоқда.
Сурияда барқарор ҳукумат тузилишига тўсқинлик қилиш ишғол қилинган ерлар яқинида заиф ҳукуматанинг шаклланишига сабаб бўлади ва бу сионистик режим учун мақбул ва унинг манфаатларини таъминлайди. Кичик давлатнинг шаклланиши Ғарбий Осиё минтақасида буюк давлатлар сонининг қисқартириши билдиради. Тажрибалар эса шундан далолат берадики, сионистик режим кичик давлатлар билан осонроқ алоқа қилади. " Иброҳим" лойиҳаси шаклида алоқаларнинг нормаллашуви бу масалага мисолдир, чунки кичик араб давлатлари муносабатларни нормаллаштимоқда. Айни пайтда кичик давлатлар сионистик режимга камроқ таҳдид солади.
Сурия масаласига келсак, сионистик режим бу давлатнинг бир қисмини босиб олиш ва ҳатто Туркия ва АҚШ каби бошқа давлатлар томонидан ишғол қилиш шаклида бу давлат географиясини қисқартиришга уринмоқда. Шу сабаб билан сионистик таҳлилчи Наҳум Барнияъ Исроил Сурия давлатнини бўлишга уринаётгани ва Исроилнинг мақсади бу давлатни шимол-шарқда курдлар, жанубда друзлар ва шимоли-ғарбида алавийлар каби бир неча минтақаларга бўлишни мақсад қилганини тан олди.