БМТ: Ғазода ҳамма нарса, жумладан ҳаёт тугаяпти
(last modified Sun, 30 Mar 2025 12:11:04 GMT )
март 30, 2025 17:11 Asia/Tashkent
  • БМТ: Ғазода ҳамма нарса, жумладан ҳаёт тугаяпти
    БМТ: Ғазода ҳамма нарса, жумладан ҳаёт тугаяпти

БМТнинг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси Ғазода ҳамма нарса, жумладан ёрдам, вақт ва ҳаёт тугаб бораётганини маълум қилди.

БМТнинг гуманитар масалаларини мувофиқлаштириш бошқармаси матбуот котиби Йенс Лерке сионистик режимнинг Ғазо бўлгасидаги ҳаракатлар ваҳший жиноятдир деб айтди. Порс тудей сайтининг хабар қилишича,  у Женевда бўли ўтган матбуот анжуманида Ғазода инсон ҳаёти ва қадр-қимматига нисбатан очиқчасига эътиборсизлик кузатилмоқда деб қўшимча қилди.

БМТнинг гуманитар масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи бошқармаси матбуот котиби сўзларига кўра, сионистик режим томонидан Ғазо аҳлини мажбуран кўчирилиши ҳақидаги кундалик буйруқлар билан оиларни омон қолиш имкониятлари камайиб бормоқда.

Шу билан бирга БМТнинг Инсон ҳкқуқлари бўйича Олий комиссари сионистик режимни фаластинликларни Ғазога мажбуран жойлаштириш орқали халқаро қонунларни бузганликда айблади.

Сионистик режим 18-мартдан бери Ғазо бўлгасининг турли ҳудудларига кенг кўламли ҳужумларии қайтадан бошлашб тинч аҳлини нишонга олмоқда. Бу ҳужумлар мазкур режим томонидан Ғазо секторидаги оташкесимнинг бузилишидир. Айни пайтда, юқорида тилга олинган ўт очишни тўхтатиш келишувига ўтган январ ойида АҚШ, Миср ва Қатар воситачилигида эришилган эди.