Фаластинлик шаҳидлар: сионистик режим жиноятларининг ровийлари/ Гардиан: жасадларида қийноқ излари бор
-
Фаластинлик шаҳидлар: сионистик режим жиноятларининг ровийлари/ Гардиан: жасадларида қийноқ излари бор
Британияда босиладиган Гардиан газетасининг ҳайратга соладиган ва фаластинлик шифокорлар томонидан тасдиқланган хабарига кўра. сионистик режимнинг Sidi Timan ҳарбий лагеридан қайтарилган 135 нафар фаластинилк маҳбуснинг жасадларида қийноқлар ва судсиз қатлнинг аниқ белгилари бор.
Британиянинг " Гардиан" газетаси мисали кўрилмаган ҳисоботида тиббий манбалар, махфий тасвирлар ва гувоҳларнинг кўрсатмаларига асосланиб,сионистик режим ҳарбий жиноятларини тергов қилишда янги бўлим очиши мумкин бўлган жиноятларни ошкор қилди. Бу БМТнинг судсиз қотилликлар бўйича махсус маърузачиси ушбу жиноятлани тергов қилиш учун мустақил қўмита тузишга чақиришга сабаб бўлди. Лондонда нашр этиладиган, Гардиан газетаси Фаластин матбуоти томонидан тасдиқланган хабарни ошкор қилди. Исроил режими армияси яқинда Ғазо секторига 135 нафар фаластинлик маҳбуснинг жасадларини қайтарди, уларнинг барчасида қийноқлар ва судсиз қатлнинг аниқ белгилари бор эди.Ғазо сектори соғлиқни сақлаш бош директори Мунир Ал-Барашнинг сўзларига кўра, жасад сумкаларида топилган ҳужжатар жасадар Негев чўлидаги Сиди Тиман ҳарбий лагеридан олиб келинганини кўрсатади.
Хон Юнисдаги Наср касалхонасида шаҳидларнинг жасадларини текширган фаластинлик шифокорлар, маҳбусларнинг кўпчилигининг қўллари ва кўзлари боғланганлиги уларнинг ҳибсга бўлганларида шаҳид бўлганини кўрсатаётганини эълон қилди. Дала кузатувларига кўра баъзи жасадларда яқин масофадан ўқ отиш излари бор, бошқалари эса Исроил танклари ғилдириклари остида эзилган.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, суд тиббиёт эксперти ва БМТнинг махсус маърузачиси Маурис Тидбул Байнс ушбу даҳшатли даллиларга ишора қилиб, қурбонларнинг шахсини аниқлаш ва уларнинг қандай гувоҳлик берганини синчковлик билан текшириш учун мустақил ва холис қўмитасини тузишга чақирди. бундан ташқари, 20 ойдан бери Исроил режим қамоқхоналарида сақланаётган фаластинлик журналистнинг илоғорлиги маҳбуслар қийноқларининг даҳшатли тафсилотларини ошкор қилди. Фаластинликк журналист маҳбуслар қаттиқ совуқда яланғоч ечинтирилгани, 100 кун давомида кўзлари боғланганлиги ва маҳбусларни қийноққа солишда итлардан фойдаланилгани ҳақида хабар берган.
Ишғол қилинган ҳудудлардаги "инсон ҳуқуқлари учун шифокорлар" ташкилоти ҳам сионистик режим қамоқхоналарида шаҳид бўлган фаластинликлар сони мисли кўрилмаган даражада кўпайгани ва янги даллилар мустақил халқароо тергов ўтказилишини талаб қилишини маълум қилди. Ташкилотнинг таъкидлашича, сўнгги икки йил ичида Исроил қамоқхоналарида шунга ўхшаш мунтазам қийноқлар қайд этилган.