Мосел шаҳрида содир этилган террорчилик портлаш натижасида ўнлаб ноҳарбийлар ҳаётдан кўз юмди
декабр 03, 2016 17:09 Asia/Tashkent
Ироқ шимолидаги Мосел шаҳрида содир этилган террорчилик портлаш натижасида ўнлаб ноҳарбийлар ҳаётдан кўз юмди ва ярадор бўлди
Ироқ шимолидаги Мосел шаҳрида содир этилган террорчилик портлаш натижасида ўнлаб ноҳарбийлар ҳаётдан кўз юмди ва ярадор бўлди. Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, ИШИД террорчилари бугун шанба куни бомба қурилмаси жойлаштирилган танкерни Мосел шаҳрининг ал-Қодисия маҳалласида портлатишди. Оқибатда эса, камида 24 киши ҳаётдан кўз юмди. Мосел шарқидаги ал-Қодесия маҳалласи ниҳоят ИШИД террорчилик гуруҳининг ишғолидан озод этилди. Ироқ шимолидаги Найнаво вилоятидаги Мосел шаҳрини ИШИД террорчилик гуруҳининг ишғолидан озод этиш амалиёти 17-октябр кунидан бошланиб айни пайтда ҳам давом этмоқда.