Ливан Ҳизбуллоҳи Бош котиби: тажовузкор ҳужумлар давом этганида, қарши курашни кучайтирамиз
-
Ливан Ҳизбуллоҳи Бош котиби: тажовузкор ҳужумлар давом этганида, қарши курашни кучайтирамиз
Ливан Ҳизбуллоҳи ҳаракати Бош котиби деди: тажовузлар давом этса, унга қарши курашамиз ва ҳеч қачон таслим бўлмаймиз.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Ҳизбуллоҳ Бош котиби Шайх Наъим Қосим ўз сўзларида, сионистик режим тажовузлари давом этганида унга қарши курашни кучайтирамиз ва таслимҳам бўлмаймиз. Масъуллар эса қандай қарши кураш олиб бориш учун дастур тузишни ўйлаб чиқишлари керак. Биз ҳеч қачон таслим бўлмаймиз ва охиригача тажовузларга қарши курашамиз, деб таъкидлади.
Ҳизбуллоҳ Бош котиби шунингдек, 15 ой сабр қилдик, ҳолбуки, Исроил режими ҳатто 2024 чи ийл 27 нюябр оийдаги келишувнинг бир моддасига ҳам амал қилмади, шу билан бирга биз сабр қилдик. Дипломатия ҳатто бир қдаам ҳам олдинга силжимади ва АҚШ ҳимояти остидаги сиоинстик режимнинг тажовузлари суръат биландавом этди. Сионист бочқинчиларнинг мақсади аниқдир ва бу эса Ливанда ҳар қандай куч қудратни нобул этишга қаратилган, деб изоҳлади.
Шайх Наъим Қосим ўз сўзларида, биз бирга ҳамкорлик қилишимиз керак. Биз унга қарши курашимиз керак бўлган сионистик режимнинг ёвуз бир дастури қаршисида турганмиз, чунки бу ёвуз дастур барчамизга қарши қаратилган. АҚШ ва сионистик режим Эронга тажовузкор ҳужумлар уюштирдилар ва унинг келажаги ва тақдирини ҳам ўз назоратига олишни истайдилар, деб маълум қилди.
Ҳизбуллоҳ Бош котиби қўшимча қилиб айтидки, Эрон мустақил бўлгани учун тажовузкор ҳужумларга учрамоқда ва душман эса Эронни ишғол қилиб нефт ва бойликларини талон тарож қилиш, тузумини ўзгаритириш мақсадида унинг куч қудратини нобуд этишни истайдилар. Эрон эа АҚШ ва сионистик режимни қарши кураши, тура олиши ва фидокорликлари билан ғафлатга қолдирди ва Эрон халқи ҳеч қачон мағлуб бўлмайди.
Ҳизбуллоҳ Бош котиби сўзлари якунида АҚШ ва сиоинстик режимига босимлар ўтказаётгани учун Эронга миннатдорчилик билдирамиз ва Яман ва ва Ироқдан ҳам мамнунмиз, деб аниқлик киритди.