Ол Сауд режими Яманга қарата ҳаво зарбаларини давом эттирмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i9976-Ол_Сауд_режими_Яманга_қарата_ҳаво_зарбаларини_давом_эттирмоқда
Ол Сауд режими қирувчи самолтёлари илгаригидек Яманнинг турли минтақаларини бомбардимон этишмоқда.
(last modified 2018-08-22T17:48:41+00:00 )
декабр 04, 2016 19:35 Asia/Tashkent
  • Ол Сауд режими қирувчи самолтёлари
    Ол Сауд режими қирувчи самолтёлари

Ол Сауд режими қирувчи самолтёлари илгаригидек Яманнинг турли минтақаларини бомбардимон этишмоқда.

Спутник ахборот агентлиги маълумотларига таяниб Форс ахборот агентлиги хабарига кўра  бугун эрта тонгда Ол Сауд режими ҳарбий самолётлари  Санъо вилояти жанубини бомбардимон этганидан сўнг  13 марта  бу вилоят яқинидаги Сенҳон минтақасини ҳам нишонга олди.

Яманнинг Мудофаа вазирлиги  манбаларидан бири  ҳам кеча Ол Сауд режими қирувчи самолётларини  Санъо вилоятининг бир нечта минтақаларини бомбардимон этгани ҳақда хабар берди.

Бунга илова  Саъда вилоятига қарши Арабистон режимининг ҳаво ҳужумларида бир нафар тинч аҳоли қурбон бўлиб яна бир нафари жароҳат олди.