Террористларга қарши Сурия армияси амалиётлари давом этмоқда.
Сурия армияси ҳаво кучлари бу мамлакат ғарбидаги Ҳамоҳ шаҳри шимолида жойлашган Жайшулфатҳ террорчилик гуруҳча позицияларини бомбардимон этдилар.
Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра, Сурия ҳарбий манбаларидан бири бу мамлакат ҳаво кучларини Ҳамоҳ шаҳри атрофида жойлашган террористлар позицияига берган авиазарбаларида ўнлаб террористни йўқ қилингани ва бошқа бир гуруҳини жароҳат олишганини маълум қилди.
Сурия давлат армияси шунингдек бошқа бир амалиёт жараёнида Диръо Албилд минтақасида Жабҳаттунусра террорчилик гуруҳини нишонга олди ва бу ҳужумда ҳам бир қанча террорист ҳалок бўлди.
Сурия ҳарбий кучлари шунингдек Ҳумс шаҳри атрофида Жабҳатуннусра ва унга қарашли террористарни яширин объектларини миномет билан нишонга олишди.
Бу ҳужумда ҳам бир қанча террорист улар жумласидан Жабҳатуннусра террочилик гуруҳи бошлиғларидан бири йўқ қилинди.