Ҳизбуллоҳнинг янги версияси; камроқ кўринадиган, аниқроқ зарбалар
-
Ҳизбуллоҳнинг янги версияси; камроқ кўринадиган, аниқроқ зарбалар
Ҳизбуллоҳнинг пистирмалари, учувчисиз учоқлари ва Ироилга қарши аниқ операциялари ҳақидаги тобора ортиб бораётган хабарлар бу саволни янада жиддийлаштирди: 2024 йилги 66 кунлик урушдан кейин Ҳизбуллоҳ ўзгарганми?
Дала далиллари шуни кўрсатадики ҳаракат нафақат қайта тузилган, балки ўзининг уруш доктринасини ҳам аққли қилган.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, чекланган ва мақсадли операциялардан микро-самолётлар ва FPV дронлардан фойдаланишгача ҳамма нарса шуни кўрсатадики, бугунги кунда Ҳизбуллоҳ ўзининг олдинги жиддий фарқларга эга. Ҳизбуллоҳ билан боғлиқ муҳим жиҳат шундаки бу ҳаракат далада фаолият юритувчи бир куч эмас. Тўғрироғи, бу ташкилот уруш тажрибасидан ўрганиб, унинг заиф томонларини аниқлаб, сўнгра тузилмасини янги шароитларга мослаштиради. 2024 йилга 66 кунлик уруш ва баъзи юқори мартабали қўмондонларининг ўлдирилиши Ҳизбуллоҳ учун қимматга тушди, лекин айни пайтда қўмондонлик, алоқа ва жанговар тактикаларини кўриб чиқиш даврларига айланди.
Ҳизбуллоҳнинг ўша урушидаги асосий заиф томонларидан бдири алоқа занжирининг заифлиги ва қўмондонлик маркази ва дала кучлари ўртасидаги секин мувофиқлаштириш эди. Аммо Ливан жанубидаги сўнгги жангларда жиддий ўзгаришларнинг аломаталари сезилмоқда. Операциялар бир вақтнинг ўзида бир неча ўқларда давом этди, бўлинмалар узоқ вақт паузаларга учрамади ва кучли ҳужумлар босими остида ҳам қўмондонлик занжири бузилмади.
Ҳизбуллоҳнинг зукколиги айнан шу нуқтада кўринади. Олдинги чиқизлардаги кучларни тўплаш ва уларнинг кучларини осон нишонга айлантириш ўрнига ҳаракат янада тезкор моделга ўтди. Кичик, ихтисослашгган, арзон ва кузатиб бориш қийинроқ кучлар. Ушбу моделда дронлар, ракеталар, зирҳга қарши қурилмалар ва айниқса FPV дронлари марказий ўринни эгаллайди.
Энг муҳими, Ҳизбуллоҳнинг ғалаба таърифи ўзгарди. бу ҳаракат энди ҳар бир дюм ерни ҳар қандай нархда сақлаб қолишни муваффақиятсиз ўлчови деб ҳисобламайди. Эндиги асосий мақсад Исроилнинг ўз мавқеини барқарорлиштиришига ва унга доимий харажат юксалишига йўл қўймасликдир.
Содда қилиб айтганда, Ҳизбуллоҳ Ливан жанубидаги жанг майдонини вайронгарчилик урушига айлантирди. Операцион ақл, сабр -тоқат, мослашувчанлик ва ўрганиш қобилияти катта куч намойишидан муҳимроқ бўлган уруш. Омон қолиш, ислоҳ қилиш ва янада хавфли версия билан қайтиш қобилияти янги Ҳизбуллоҳ кучининг энг муҳим таркибий қисмларидан биридир.