CNN: Эрон билан уруш АҚШнинг қурол-яроғ захираларини кескин даражада камайтирди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i100134-cnn_Эрон_билан_уруш_АҚШнинг_қурол_яроғ_захираларини_кескин_даражада_камайтирди
CNN хабар беришича: агар АҚШнинг Эронга қарши уруши давом этса, бу мамлакатнинг қурол-яроғ захиралари кескин камайиши мумкин.
(last modified 2026-07-13T11:58:32+00:00 )
июл 13, 2026 16:49 Asia/Tashkent
  • CNN: Эрон билан уруш АҚШнинг қурол-яроғ захираларини кескин даражада камайтирди

CNN хабар беришича: агар АҚШнинг Эронга қарши уруши давом этса, бу мамлакатнинг қурол-яроғ захиралари кескин камайиши мумкин.

Парс Тудейнинг Тасним ахборот агентлигига таяниб хабар беришича, CNN ҳарбий экспертларга таяниб маълум қилди: АҚШ армияси Эронга қарши операциянинг дастлабки босқичларида минглаб узоқ масофали ракеталар ва ракетага қарши мудофаа тизимларини ишлатган.Стратегик ва халқаро тадқиқотлар маркази (CSIS) баҳолашига кўра, Эрон билан тўқнашув давомида АҚШнинг THAAD тизими учун мўлжалланган тутиб қолувчи ракеталарининг камида ярми, Patriot тизими ракеталарининг қарийб ярми ҳамда Tomahawk қанотли ракеталарининг тахминан 30 фоизи сарфланган.Мутахассислар огоҳлантиришича, агар уруш шу шиддатда давом этса, қурол-яроғ захираларининг янада камайиши келажакдаги эҳтимолий таҳдидларга қарши АҚШнинг ҳарбий хавфини сезиларли даражада ошириши мумкин.