Покистонда 40 дан зиёд йўловчиси бўлган самолёт ҳалокатга учради
Покистонда 40 дан зиёд йўловчиси бўлган самолёт ҳалокатга учради
Читрал шаҳридан парвозни амалга оширган Pakistan International Airlines йўловчи самолёти Панжоб штатидаги Хавелиан яқинида ҳалокатга учради. Бу ҳақда урду тилидаги Саҳар телеканали хабар берди. 42 нафар йўловчиси бўлган PK-116 самолёти Аббособод яқинида изсиз йўқолган. Манбага кўра, самолёт радардан йўқолиб қолган. Фуқаролик ва ҳарбий қутқарув жамоалари самолётнинг тушган жойини аниқлаш мақсадида қидирув ишларини олиб боришган. Хабарда таъкидланишича, самолёт бортидаги учувчилар - Солиҳ Жанжуа ва Аҳмад Жанжуа радардан йўқолишдан олдин ёрдам сўраб мурожаат қилишган. Самолёт маҳаллий вақт билан соат 15:30да Читрал шаҳридан парвоз қилган ва 16:40да Исломобод аэропортига қўниши керак бўлган.