БМТнинг янги бош котиби қасамёд қабул қилди
(last modified Tue, 13 Dec 2016 08:54:44 GMT )
декабр 13, 2016 13:54 Asia/Tashkent
  • БМТнинг янги бош котиби қасамёд қабул қилди

БМТнинг янги бош котиби қасамёд қабул қилди

Антониу Гутерреш БМТ бош котиби сифатида қасамёд қабул қилди. Расмий маросим 12 декабрь куни БМТ Бош Ассамблеяси йиғилишида бўлиб ўтди. Бу ҳақда РИА новости агентлиги хабар бермоқда. 

БМТ Бош Ассамблеяси 13 октябрь куни Антониу Гутеррешни ташкилот бош котиблигига тасдиқлаган эди. У 2017 йилнинг 1 январидан ўз ишига киришади.

Гутерреш 1995 йилдан 2002 йилга қадар Португалия бош вазири бўлган, 2005 йилдан 2015 йилга қадар қочқинлар масаласи бўйича БМТ бош комиссари бўлиб ишлаган.

Ёрлиқ