Ту-154 самолётининг ҳалокатга учрашидаги сабаблар маълум қилинди
(last modified Mon, 26 Dec 2016 12:31:15 GMT )
декабр 26, 2016 17:31 Asia/Tashkent
  • Ту-154 самолётининг ҳалокатга учрашидаги сабаблар маълум қилинди

Ту-154 самолётининг ҳалокатга учрашидаги сабаблар маълум қилинди

Сочида юз берган Ту-154 самолётининг ҳалокатига теракт сабаб бўлгани ҳақидаги тахминлар асосий версия эмас. Бу ҳақда Россия транспорт вазири Максим Соколов хабар берди. У ҳодиса сабабларини суриштириш бўйича ҳукумат комиссиясига раҳбарлик қилмоқда.

"Бугун ҳалокатга асосий сабаблар орасида террорчилик акти йўқ. Шу сабабдан бизнинг фикримизча, ҳалокатга техник ҳолат ёки учувчиларнинг хатоси сабаб бўлган бўлиши мумкин. Аммо буни мудофаа вазирлигининг махсус техник комиссияси аниқлашини таъкидлаб ўтган бўлардим", - дея айтиб ўтди Соколов ҳалокат сабабларини текшириш бўйича комиссия штаби йиғилиши якунига бағишланган брифингда.

Вазир Сочидан Москвага, бош вазир Дмитрий Медведевга ҳалокат билан боғлиқ ҳисоботни тақдим этиш учун қайтиб келмоқда.Соколов кейинчалик ҳалокат сабабларини аниқлаш бўйича комиссия фаолиятини масофадан туриб назорат қилади.

Эслатиб ўтамиз, Сочидан Сурияга парвоз қилган ва 25 декабрь эрта тонгда радарлардан йўқолиб қолган Ту-154 ҳарбий самолёти Қора денгиз устида фалокатга учраган. У Адлер аэропортидан ёқилғи қуйилгач парвоз қилиб, ҳавода икки дақиқа атрофида бўлган. Самолётда 92 нафар киши - 84 йўловчи ва 8 нафар экипаж аъзоси бўлган.  Россия президенти Владимир Путин Ту-154 самолёти ҳалокати туфайли 26 декабрни мамлакатда мотам куни деб эълон қилди. 

Ёрлиқ