Ўтган йилга қараганда АҚШда 56 фойиз кўпроқ полиция зобитлари ҳалок бўлишган
2016 чи йил аввалидан бугунгача ўз вазифаси ва масъулиятини бажариши жараёнида 135 нафар АҚШ полиция зобитлари ўлдирилган. Бу рақамни олдинги йил билан таққосланганда 56 фойиз кўпроқдир.
Ассошейтед пресс ахборот агентлиги хабарига кўра, отишма жараёнида ўлдирилган 64 нафар полиция зобитлари орасида 21 нафари тўсаттан уюштирилган ҳужумларда ўлдирилган. Бу ҳужумларнинг аксарияти АҚШ полицияси зўравонликаридан ғазабга келган шахслар томонидан амалга оширилганлиги айтилади.
АҚШ полицияси зобитлари хотираси миллий жамғармаси раиси Крейг Флойд ўтмишда отишмалар жараёнида шунча полиция зобитларини ўлдирилганлигини такидламоқда.
7 и июнь куни Техас штати Даллас шаҳрида полиция ходимларининг зўравонликларига қарши ўтказилган тинч кўча намойишлар жараёнида юз берган отишмада 5 нафар полиция ходими ўлдирилганди.