Арманистон армияси Қорабоғдаги оташкесимни бузишда давом этмоқда
(last modified Fri, 15 Jul 2016 15:26:59 GMT )
июл 15, 2016 20:26 Asia/Tashkent
  • Арманистон армияси Қорабоғдаги оташкесимни бузишда давом этмоқда

Арманистон армияси Қорабоғдаги оташкесимни бузишда давом этмоқда

Можароли Қорабоғ минтақасида юзага келган кескинлик ортидан, Арманистон армияси Озарбайжон республикасининг ушбу минтақадаги позициясига қарата ҳужумларини давом эттирмоқда. Тренд ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Озарбайжон республикаси мудофаа вазирлиги жума куни тарқатган маълумотига кўра, Арманистон армияси ўтган 24 соат ичида Қорабоғ минтақасида ўқ узишни тўхтатиш бўйича келишувни 10 маротаба бузган. Арманистон ва Озарбайжон ҳар доим бир бирларини оташкесмни бузишда айблаб келишади. 2016 йилнинг апрел ойида Қорабоғ можароси ортидан Арманистон ва Озарбайжон республикалари ўртасида тўқнашув ва уруш қайтадан бошланиб кетди ҳамда ҳар икки томондан ҳам бир қанча ҳарбий кучлар ҳалок бўлди.