Покистон масъуллари ва партиялари бу мамлакатда юз берган портлашларни кескин қораладилар
(last modified Sat, 21 Jan 2017 13:02:25 GMT )
Январ 21, 2017 18:02 Asia/Tashkent
  • Покистон бош вазири, Хайбар Пахтунхво
    Покистон бош вазири, Хайбар Пахтунхво

Покистон бош вазири, Хайбар Пахтунхво штати бош вазири ва бу мамлакат ички ишлар вазири Порочанор минтақасида юз берган портлашни қаттиқ маҳкум этдилар.

Урду тилидаги Саҳар телевиденияси хабарига кўра,  Покистон бош вазири Навоз Шариф, бу мамлакат ички ишлар вазири  Чуҳадри Нисор Алихон ва  Хайбар Пахтунхво штати бош вазири Парвиз Ҳатак ва бу минтақа штати ҳокими Зафар Иқбол бугун бу штатнинг Порочанор минтақасида юз берган портлашни кескин қоралашди. Улар шунингдек бу мамлакатдаги террористларни буткул йўқ қилиш зарурлигини таъкидладилар.

Покистоннинг мазҳабий ва сиёсий партиялари ҳам бу портлашни қаттиқ маҳкум этдилар.

 Айтиш керакки бугун Покистоннинг Хайбар Пахтунхво штати Порочанор шаҳрида юз берган портлашда 23 киши ҳалок бўлиб 40 нафар жароҳат олишди.

Ёрлиқ