Қобул давлати Афғонистон фуқароларининг Покистонга сафар қилмасликларини сўради
(last modified Tue, 28 Feb 2017 14:36:06 GMT )
феврал 28, 2017 19:36 Asia/Tashkent
  • Қобул давлати Афғонистон фуқароларининг Покистонга сафар қилмасликларини сўради

Афғонистоннинг Исломободдаги элчиси ушбу мамлакат фуқароларининг Покистонга сафар қилмасликларини сўраб мурожаат қилди

Афғонистоннинг Исломободдаги элчиси ушбу мамлакат фуқароларининг Покистонга сафар қилмасликларини сўради. Дарий радиоси тарқатган хабарга кўра, Афғонистоннинг Покистондаги элчиси Умар Зохилвол Афғонистон фуқароларидан хавфсизлик нуқтаи назаридан зарурий юзлмаган бўлмаса Покистонга сафар қилмасликларини истади. Афғонистоннинг Исломободдаги элчиси, Покистон давлатининг террорчилар Афғонистондан Покистонга киришмоқда деган иддаосидан сўнг ўз мурожаати билан чиқиш қилди. Покистоннинг Синд ва Панжоб штатларида юзлаб инсонларнинг ўлимига ва ярадор бўлишига олиб келган охирги портлашдан сўнг ва Покистоннинг Афғонистон шарқига қарата ракета ҳужумларини амалга оширидан кейин, Афғонистон ва Покистон ўртасида жиддий кескинлик юзага келди.