Америка безпилот самолётлари Афғонистон шарқидаги Нангарҳор вилоятини нишонга олди
АҚШнинг безпилот самолётлари Афғонистон шарқидаги Нангарҳор вилоятини нишонга олиб ҳужум қилди
Американинг безпилот самолётлари Афғонистон шарқидаги Нангарҳор вилоятини нишонга олиб ҳужум қилди. Дарий радиосининг хабар қилишича, Нангарҳор вилояти полиция қўмондонлигининг матбуот котиби ҳазрат Ҳусайн Мешрақий Волнинг айтишича, АҚШга қарашли бўлган учувчисиз учадиган самолётлар сешанба куни кечаси Очин туманига яқин бўлган Танги Монанд минтақасига қарата тўрт марта ҳамла қилди. Натижада эса, камида 17 нафар инсон ҳаётдан кўз юмди. Нангарҳор вилояти полиция бошқармаси матбуот вакилига кўра, Американинг безпилот самолётларининг ҳужумларида ИШИД террорчилик гуруҳининг аъзолари нишонга олинган. Американинг безпилот самолётлари ўтган бир ой мобайнида Афғонистоннинг турли минтақаларини бомбардимон қилди. Ушбу бомбардимон қилиш ҳаракатлари ортидан ҳаётдан кўз юмганларнинг аксарияти ноҳарбийлар бўлган.