БМТ бош котиби одам савдосининг ортиб бораётганидан афсусланиш билдирди
БМТ бош котиби жаҳондаги қуролли можароларда одам савдосининг ортиб бораётганидан афсусланиш билдирди
Бирлашган миллатлар ташкилоти бош котиби жаҳондаги қуролли можароларда одам савдосининг ортиб бораётганидан афсусланиш билдирди. Синхува ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Бирлашган миллатлар ташкилоти бош котиби Антонио Гуттереш ушбу ташкилотнинг хавфсизлик кенгашида шундай таъкидладики, халқаро ҳамжамият дунёда одам савдосини илдизи билан йўқ қилиш учун ушбу қинғир ишни амалга оширадиганлар ва уларга хомийлик қиладиганлар билан кураш олиб бориши керак. БМТ бош котибининг баёнотига кўра, одам савдосининг энг кўп қурбонлари ва зарар кўраётганлар асосий қисмини аёллар, ёш болалар, қочқинлар ва уйсизлар ташкил этияпти. Унинг қўшимча қилишича, таълим бериш йўли орқали аёлларнинг мустақиллигини янада қўллаб-қувватлаш, ирқий камчиликни ташкил этувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қонуний ҳамда хавфсиз миграция каналларини ташкил этиш билан одам савдоси ҳаракатларига қарши жиддий кураш олиб борилса мақсадга мувофиқ бўлади. БМТ бош котибига кўра, одам савдоси айни пайтда жаҳоннинг 160 та мамлакатини ўз таъсирига олган.