БМТ Сионистлар босими қаршисида орқага чекинди
(last modified Sat, 18 Mar 2017 07:31:01 GMT )
март 18, 2017 12:31 Asia/Tashkent

Бирлашган миллатлар ташкилотининг Сионистлар босими қаршисида орқага чекиниши

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

     Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

     Бугунги  суҳбатимиз "Бирлашган миллатлар ташкилотининг Сионистлар босими қаршисида орқага чекиниши"га доир мавзуга бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

      Бирлашган миллатлар ташкилоти яна бир бор Сионистлар ва ушбу режимнинг ғарблик иттифоқчиларининг босимлари олдида орқага чекинишди. БМТнинг Фаластин ҳақиқатларини тан олиш ўрнига ўзини пайсалга солишидаги энг сўнги намунаси, бу Бирлашган миллатлар ташкилотининг Ғарбий Осиёнинг ЕСКВАси учун иқтисодий ва  ижтимоий комиссиянинг ижроия котиби ўз лавозимидан кетишга мажбур бўлишидир. Бирлашган миллатлар ташкилотига қарашли ушбу ташкилотнинг ижроия котиби Риймо Халаф бундан бир неча кун олдин ўз ҳисоботида шундай маълум қилдики, Сионистик режим Апартоидларни ишга солиб Фаластинга қарши ҳаракатларни амалга оширган. Ушбу ҳисоботнинг айрим қисмида келишича, Сионистик режим Фаластин халқига қарши ўзининг ишғолгарлик сиёсатларини қўллаш учун Апартоид режимини ташкил этди. Ушбу баёнотнинг эълон қилиниши 1948-1967 йилларда ишғол этилган Фаластин юртидаги мавжуд ҳақиқатларга таалуқли бўлиб, Исроил ва унинг иттифоқчиларининг айниқса Американинг ғазабини чиқарди. Исроил расмийлари Бирлашган миллатлар ташкилотини босим остига олиш учун, ушбу ҳисоботни Германиянинг Гитлер давридаги яҳудийлардан қўрқишга қаратилган ҳаракатларга ўхшатди.

      АҚШнинг Бирлашган миллатлар ташкилотидаги намояндаларининг делегацияси ҳам ушбу нашр этилган ҳисоботни кескин танқид қилишди. Ушбу танқидлар ортидан, БМТ бош котиби Антониё Гуттереш чиқиш қилиб шундай айтдики, мазкур ишга тегишли ҳисобот Бирлашган миллатлар ташкилотининг расмийларига етказилмаганлиги боис, ушбу ҳисоботнинг бекор қилиниши таъкидлади. Шундан сўнг, Риймо Халаф ушбу талабни қабул қилиш ўрнига Бирлашган миллатлар ташкилотининг Ғарбий Осиёнинг ЕСКВАси учун иқтисодий ва  ижтимоий комиссиянинг ижроия котиби вазифасидан истеъфо берди. Риймо Халафнинг истеъфоси жаҳоннинг энг катта муассасалари томонидан сионистларга қарши ҳақиқатлар лойиҳасининг қандай оқибатларга олиб келишини яна бир бор кўрсатди. Бу эса, Исроил етакчиларининг 1948 йилда Фаластин юртида истиқомат қиладиган араблар ва 1967 йилда ишғол этилган ерлардаги Фаластин аҳолисига нисбатан Апартоид қилмишларининг асл мақсадларини намоён этади. Бундан бир неча йил олдин Америка қўшма штатларидаги Олий ўқув юртининг ўқитувчиси ва халқаро муносабатлар бўйича икки нафар таниқли назариячилар Стефан Волт ва Жон Мир Шаймер “Исроил лоббийлари ва Америка ташқи сиёсати” номли тадқиқот китобини нашр этди.

      Ушбу китобда Фаластин ва арабларга нисбатан Апартоидларча ҳаракатлар ва таҳқирловчи ҳатти-ҳаракатларга оид ҳужжат ва даллиларга изоҳ бериб ўтилган. Ушбу камситувчи чоралар таълим тизимидан бошланади ва Суд маҳкамасида шикоятларни кўриб чиқиш ҳамда шахсий ва ижтимоий шунингдек мулкка эгалик қилиш сингари ҳуқуқларга риоя қилиниши билан давом этади. Бу эса, Сионистлар Фаластин юртини бемалол мусодара қилганлигини ва ушбу ишғол этилган ерларда шаҳарчалар қуриш ишлари ҳам Фаластинда ушбу юртда яшайдиган Фаластин халқига қарши Апартоидларнинг очиқ ойдин жиноятларини тасдиқлади. 1967 йилда ишғол этилган юртда Фаластиннинг қишлоқ хўжалигига қарашли бўлган ерлардан ва қишлоқлардан ҳамда шаҳарларда хавфсизлик деворларини қурилиши ҳам ушбу ҳолатлардан бири ҳисобланади. Ушбу қонуний кучга эга бўлган ҳужжатларга эътибор қаратиладиган бўлса, Бирлашган миллатлар ташкилотига қарашли бўлган ташкилотларнинг бири Исроилнинг камситувчи ва таҳқирловчи ҳатти-ҳаракатлари қаршисида кўп маротаба суткашлик қилиши ва сукут сақлаб туришидан кейин нашр этилди.

     Ушбу ҳисобот Сионистлар ва ушбу режимнинг ғарблик хомийлари хусусан Америка қўшма штатларининг кескин эътирозларига учради. Исроилнинг Бирлашган миллатлар ташкилотидаги хомийлик қилишининг қудрати Сионистларга оид Апартоид ҳисоботининг олиб ташланиши учун қилинган босими ортидан, ниҳоят БМТ бош котибининг жиддий эътирозларига сабаб бўлди ва  ЕСКВА муассасасининг ижроия котибининг истеъфо беришига олиб келди. Бундан олдин ҳам БМТ расмийлари Саудия арабистонининг таҳдид ва босимлари остида қолишган эди. Негаки, Бирлашган миллатлар ташкилоти расмийлари Саудия арабистони ҳарбийлари томонидан Ямандаги жангларда, яманлик гўдакларнинг қирғин қилинишига доир ҳисоботини эълон қилишган эди. Агар Бирлашган миллатлар ташкилоти ҳам айрим давлатлар томонидан сиёсий босимлар ўтказилиш ортидан Сионистларнинг Апартоид ҳаракатлари ёки Саудия режими томонидан яманлик гўдакларни ўлдириши ҳақидаги ҳисоботларни қайтариб олса, ундай ҳолда ҳозирги аянчли воқеаларнинг ўзгариши янада мураккаблашади.    

           Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.      Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

Ёрлиқ