АҚШдаги мусулмонлар диний камситишларга дуч келияпти
(last modified Wed, 22 Mar 2017 13:09:54 GMT )
март 22, 2017 18:09 Asia/Tashkent
  • АҚШдаги мусулмонлар диний камситишларга дуч келияпти
    АҚШдаги мусулмонлар диний камситишларга дуч келияпти

Америка қўшма штатларига янги президент сайланганидан кейин Америка мусулмонларининг бешдан бир қисми диний камситишларга дуч келмоқда

Америка қўшма штатларига янги президент сайланганидан кейин Америка мусулмонларининг бешдан бир қисми диний камситишлар сабабли жумладан аэропортларда ички тана аъзоларининг текширилиши ва мактабларда ёмон муносабатда бўлиш каби ҳолатларнинг кўпайиши ортидан Американи ташлаб кетишга мажбур бўлишмоқда. Денюз ахборот сайти тарқатган хабарга кўра, Вашингтондаги "Сиёсат ва ижтимоий тушунчалар тадқиқот муассасаси" мусулмонларнинг Америкада ўз шароитларидан рози эканликлари ҳақида тадқиқот ўтказишди. Тадқиқот натижаси шуни кўрсатмоқдаки, Америкадаги мактабларда ўқийдиган мусулмон болаларнинг тенг ярми салбий ҳатти-ҳаракатларга дуч келишади ва улар аэропортларга кираверишларида икки баробар кўп текширилади. Ушбу тадқиқотга асосан, Америкада 38 фоиз мусулмонлар ва  27 фоиз яҳудийлар Доналд Трампнинг АҚШ президенти вазифасига киришганидан кейин, ўзларининг хавфсизликларидан хавотирга тушган.  

Ёрлиқ