март 24, 2017 19:07 Asia/Tashkent
  • Покистон армияси Афғонистон шарқидаги Лаъл Пури
    Покистон армияси Афғонистон шарқидаги Лаъл Пури

Покистон армияси Афғонистон шарқидаги Лаъл Пури чегара минтақасини миномёт билан нишонга олди.

Тасним ахборот агентлиги хабарига кўра, Нангарҳор вилояти нотиғи Атоуллоҳ  Хугиёний  кечадан бери Покистон армияси томонидан Лаъл Пури минтақасини миномёт билан нишонга олинмоқда деб эълон қилди.

Хугиёний ўз сўзларида  Покистон армиясининг ушбу ҳужумлари Афғонистон хавфсизлик кучларини бу минтақада ИШИД террористларига қарши ўтказаётган амалиётлари жараёнига жиддий халақит етказмоқда деб таъкидлади.

Нангарҳор вилояти нотиғи шунингдек  Покистон армияси ҳужумининг талофатлари хусусида ишора этмади ,аммо сўнгги ойлар ичида Покистон армиясининг бундай ҳужумлари чегарада яшайдиган аҳоли ҳаётига жиддий зарар етказиб, уларни қочқинликка юз тутишларига сабаб бўлган.

 

Ёрлиқ