Покистоннинг Карочи шаҳрида террорчи йўқ қилинди
Покистоннинг Карочи минтақасида бу мамлакат хавфисзлик кучлари ва бомба ўрнатишга уринган қуролланган шахслар ўртасида келиб чиққан тўқнашувда террорчилардан бири ўлдирилди.
Эроннинг хорижий эшиттиришлар бўлими хабарига кўра, кеча Покистоннинг Синд штатидаги Карочи шаҳри Мелир минтақасида бу мамлакат хавфсизлик кучлари ва террорчилар ўртасида юз берган тўқнашувларда террористлардан бири йўқ қилинди.
Шу ҳолда Карочи шаҳрининг Лаёрий минтақасида бомба портлаганида 13 киши жароҳат олдилар.
Террорчилик -такфирий гуруҳлар жумладан "Саҳоба сипоҳи" ва "Жаҳангўй лашкари" номли террорчилик гуруҳлар Покистоннинг турли шаҳарларида нотинчликлар яратиш ва бегуноҳ инсонларни қатл этишлари билан халқ орасида қўрқув ва ҳаросни вужудга келтиришмоқда.