Туркиянинг Измир шаҳрида содир этилган портлашда бир киши ҳаётдан кўз юмди
Анатолий ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Туркиянинг Измир шаҳрида содир этилган портлашда бир киши ҳаётдан кўз юмди
Туркиянинг Анатолий ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Туркиянинг Измир шаҳрида содир этилган портлашда бир киши ҳаётдан кўз юмди. Анатолий ахборот агентлигининг интернет сайти тарқатган хабарга кўра, ушбу портлаш бугун чоршанба куни Измирнинг Божа минтақасида автомобилда рўй берди. Натижада эса, автомобилдаги икки нафар йўловчи ўлган ва яна бир киши оғир жароҳат олган. Ҳанузгача ушбу портлаш тафсилотлари маълум бўлмаган. Ушбу хабарга биноан, ушбу ҳодисадан бироз вақт ўтиб 300 метрли масофада ахлаттга мўлжалланган қутида ҳам портлаш юз берган. Измир полицияси ушбу портлаш ҳақидаги тергов ишларини бошлаб юборди.