БМТ Исломни терроризмга боғлайдиган оммавий фирибгарликни кескин танқид қилди
(last modified Wed, 29 Mar 2017 13:37:19 GMT )
март 29, 2017 18:37 Asia/Tashkent
  • БМТ Исломни терроризмга боғлайдиган оммавий фирибгарликни кескин танқид қилди
    БМТ Исломни терроризмга боғлайдиган оммавий фирибгарликни кескин танқид қилди

Бирлашган миллатлар ташкилоти Исломни терроризмга боғлайдиган оммавий фирибгарликни кескин танқид қилди

Бирлашган миллатлар ташкилоти Исломни терроризмга боғлайдиган оммавий фирибгарликни кескин танқид қилди. Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Бирлашган миллатлар ташкилоти Анатолий Гуттереш чоршанба куни Иорданияда Араб лигасига аъзо мамлакатлар етакчиларининг 28 саммитининг очилишида шундай айтдики, жаҳон мамлакатлариининг айрим етакчилари терроризмни Исломга боғлашга уринишади. Шунингдек, Гуттереш афсусланиб шундай айтдики, айрим тараққий этган мамлакатлар ўзларининг чегараларини қочқинлар учун ёпиб қўйишади.

У ушбу давлатларнинг қочқинлар олдидаги мажбуриятларига қатъий амал қилишларини сўради. БМТ бош котиби ушбу ташкилотнинг Араб дунёси билан мустаҳкам тинчлик ўрнатиш учун ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини хабар берди. Унга кўра, Суриянинг ҳозирги вазияти жуда ҳам кескинлашиб кетган. Анатолий Гуттереш Женевада Сурия бўйича музокаралар сиёсий ҳал этилишига умидвор бўлди.  

Ёрлиқ