Кўча -намойишларни бостириш учун Россия полицияси шай ҳолатига келтирилди
(last modified Sun, 02 Apr 2017 14:43:05 GMT )
апрел 02, 2017 19:43 Asia/Tashkent
  • Россия пойтахти Москва шаҳрида
    Россия пойтахти Москва шаҳрида

Россия пойтахти Москва шаҳрида давлатга қарши ўтказилган кўча- намоийшлар ортидан бу мамлакат полиция ходимлари шай ҳолатига келтирилди.

Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра, Москва шаҳрида давлатга қарши ўтказилган якшанба кунидаги кўча намойишлардан сўнг, Россия полицияси бир қанча эъирозчиларни қўлга  олди.

Россия давлат масъуллари,  Москва шаҳрининг асосий майдонларини буткул ёпиб қўйилгани ва полиция автомашиналари айрим кўча хиёбонларда жойлаштирилганини тасдиқлашган.

Мазкур хабарга кўра,  Москва давлатининг мухолиф гуруҳлари  келгуси кунларда кенг- қамровли кўча намойишлар ўтказмоқчи бўлишгани ҳақида ижтимоий тамоқларда  хабар қилган.