Санкт -Петербург шаҳрида яна портлаш юз берди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i16808
Россия давлат масъуллари бу мамлакатнинг Санкт-Петербург шаҳрида навбатдаги портлаш юз бергани ҳақида хабар бердилар.
(last modified 2018-08-22T17:50:14+00:00 )
апрел 06, 2017 18:30 Asia/Tashkent
  • Санкт -Петербург шаҳрида яна портлаш
    Санкт -Петербург шаҳрида яна портлаш

Россия давлат масъуллари бу мамлакатнинг Санкт-Петербург шаҳрида навбатдаги портлаш юз бергани ҳақида хабар бердилар.

Ройтерз ахборот агентлиги хабарига кўра, бугун Россия масъуллари шунингдек   олдинроқ портловчи моддалар топилган Санкт -Петербург маҳаллаларидан бирида портлаш содир бўланлигини эълон қилдилар.

Россия масъуллари сўзларига кўра бу ҳодисада ҳеч ким зарар кўрмаган.

Бугун Россия федерация хавфсизлик ходимлари  Санкт- Петербург шаҳрининг минтақаларидан биридан бомба топилганлигини хабар қилганди.