Америкаликлар АҚШ давлатининг Сурияга қилган ракета ҳужумига қарши чиқишди
(last modified Sat, 08 Apr 2017 13:36:12 GMT )
апрел 08, 2017 18:36 Asia/Tashkent
  • Америкаликлар АҚШ давлатининг Сурияга қилган ракета ҳужумига қарши чиқишди
    Америкаликлар АҚШ давлатининг Сурияга қилган ракета ҳужумига қарши чиқишди

Намойишчилир жума куни Вашингтон, Нью-Йорк, Лос Анжелос ва Филаделфия шаҳарларида Америка давлатининг Сурияга қарата олиб бораётган ҳарбий тажовузига нисбатан ўз эътирозларини билдирган шиорлар билан кўчаларга чиқишди

Американинг турли шаҳарларида яшайдиган аҳоли АҚШ давлатининг урушни ёқлаб чиқадиган сиёсатларига эътироз билдириб норозилик намойишларини ўтказишди. Песс ТВнинг хабарига кўра, намойишчилир жума куни Вашингтон, Нью-Йорк, Лос Анжелос ва Филаделфия шаҳарларида Америка давлатининг Сурияга қарата олиб бораётган ҳарбий тажовузига нисбатан ўз эътирозларини билдирган шиорлар билан кўчаларга чиқишди ва Сурия халқини ҳимоя қилишларини таъкидлашди. Ушбу хабарга биноан, АҚШ хавфсизлик кучлари кўча намойишларини бостириш мақсадида кенг қамровли ҳаракатларни бошлашди ва камида икки кишини қамоққа олишди. Эътирозчиларнинг айтишича, Американинг Сурияга қарата амалга оширган ракета ҳужуми ушбу мамлакатда бўҳронли вазиятни янада кучайтиради. Ҳафтанинг охирги кунларида Американинг 50 та шаҳрида Вашингтон давлатининг урушни қўллаб қувватлайдиган сиёсатига қарши кўча намойишлари ўтказишлари кутилмоқда. Американинг Суриянинг Ҳўмс вилоятида жойлашган ҳаво базага қилган ракета ҳужумида 9 нафар тинч аҳоли вакиллари жумладан 4 нафар ёш болалар ҳаётдан кўз юмди ва яна 7 киши ярадор бўлди.    

Ёрлиқ