Россиянинг ракета ҳужумларига зид системаси шай ҳолатига келтирилган
апрел 14, 2017 18:54 Asia/Tashkent
Россия мудофаа вазири бу мамлакатнинг ракета ҳужумларига зид радар қалқонлари ва ракета отадиган системаларини тўла жанговар ҳолатга келтирилганлиги ҳақида хабар берди.
Сумария нюс ахборот агентлиги хабарига кўра, Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу бу мамлакат Мудофаа вазирлиги қўмондонлари йиғилишида Россиянинг стратегик ракеталари ва ракета ҳужумларига зид системаларининг 99 фойизи жанговар ҳолатга келтирилган деб изоҳлади.
Шойгу шунингдек ядровий стратегик кучлар ҳам лозим амалиётлар ва маъмуриятларни ижро этиш учун тўла тайёр ҳолатдадир деб айтди.
Россия мудофаа вазири ўз сўзларида Россия қуролли кучларини модерн ва янги қурол ва техникалар билан таъминланганлигини қўшимча қилди.