АҚШ энг катта ноядровий бомбасини Афғонистондаги террористлар позицияларига ташлади
https://parstoday.ir/uz/news/world-i17118-АҚШ_энг_катта_ноядровий_бомбасини_Афғонистондаги_террористлар_позицияларига_ташлади
АҚШ томонидан ўта кучли GBU-43/B Massive Ordnance Air Blast фугас номли бомбани ташланиши оқибатида ИШИД террористларидан 36 нафари ҳалок бўлди
(last modified 2025-12-11T04:59:43+00:00 )
апрел 14, 2017 19:04 Asia/Tashkent
  • АҚШ энг катта ноядровий бомбасини
    АҚШ энг катта ноядровий бомбасини

АҚШ томонидан ўта кучли GBU-43/B Massive Ordnance Air Blast фугас номли бомбани ташланиши оқибатида ИШИД террористларидан 36 нафари ҳалок бўлди

АҚШ Мудофаа вазирлиги- Пентагон ўзининг энг катта ноядровий бомбасини Афғонистондаги ИШИД терористларига қарши фойдаланганлиги ҳақида хабар берди.

ИРНА тарқатган хабарига кўра, кеча АҚШ армияси илк марта энг катта ноядровий бомбасини Афғонистоннинг Нангарҳор вилоятидаги Очин шаҳри атрофида жойлашган ИШИД позицияларига ташлаган.

"Барча бомбаларнинг онаси" деб аталадиган ушбу бомба қудрати  11 тонна  ТНТга баравар эканлиги айтилади.

Бу бомба илк марта 2003 чи йили синовдан ўтказилганди ва бутун жаҳондаги энг катта ноядровий бомба ҳисобланади.