Путин Башар Асадга Сурия давлатини ҳимоя қилишини таъкидлаган мактуб йўллади
(last modified Wed, 19 Apr 2017 13:33:05 GMT )
апрел 19, 2017 18:33 Asia/Tashkent
  • Путин Башар Асадга Сурия давлатини ҳимоя қилишини таъкидлаган мактуб йўллади
    Путин Башар Асадга Сурия давлатини ҳимоя қилишини таъкидлаган мактуб йўллади

Россия федерацияси президенти Владимир Путин сешанба куни Сурия президенти Башар Асадга мактуб йўллади

Россия Федерацияси президенти Суриянинг қонуний давлатини ҳимоя қилишга қаратилган ҳаракатларнинг давом этишини таъкидлади. Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Россия федерацияси президенти Владимир Путин сешанба куни Сурия президенти Башар Асадга йўллаган мактубида шундай билдирдики, Москванинг Дамашқ давлатини ҳимоя қилиши давом этади ва Сурия бўҳронини тинч йўл билан ҳал этилиши кенг миқёсли миллий музокараларни амалга ошириш билан шунингдек, қон тўкилишини тўхтатиш ва террорчилар билан олиб борилаётган урушда сурияликларнинг бирлашуви билан рўёбга чиқади. Путиннинг Суриянинг мустақил кунига бағишланган байрам муносабати билан Башар Асадга йўллаган мурожаатида қайд этилишича, Россия Суриянинг суверенитетининг яхлитлигини ва ҳукуматини доимий ва барқарор ҳимоя қилишда давом этади. Россия президенти ушбу мактубда шундай ишонч билан таъкидлаганки, Россия ва Сурия ўртасидаги қадимий дўстона алоқалар ва муносабатлар янада ривож топади. Ушбу алоқалар икки халқнинг манфаатларини амалга оширади ва минтақада ҳамда жаҳон тинчлигини таъминлашда хизмат қилади.   

Ёрлиқ