АҚШнинг турли минтақаларида бўлган отишмалар натижасида 12 киши ҳалок бўлган
апрел 21, 2017 18:39 Asia/Tashkent
Америкада юзага келган отишмалар
Қуролли зўравонлик ҳолатларини қайд этувчи марказнинг хабар беришича, Американинг турли минтақаларида бўлган отишмалар натижасида 12 киши ҳалок бўлган.
Америкадаги ушбу марказнинг маълум қилишича, АҚШнинг турли штатларида ўтган 24 соат давомида 48 маротаба отишмалар бўлган ва унинг натижасида 12 киши ҳалок бўлиб, 27 киши тан жароҳати олишган.
Берилган ушбу маълумотга кўра, отишмаларнинг кўпи Вашингтон, Жоржия ва Кентукки штатларида юз берган.
Америкада қуролларни назорат қилишга оид жиддий қоидалар йўқлиги боис мазкур мамлакат штатларида отишмалар ҳолатлари тез-тез кузатилиб турилади.