Афғонистонда 130 нафар террорчи йўқ қилинди
-
Афғонистонда 130 нафар террорчи йўқ қилинди
Афғонистоннинг бир нечта вилоятида амалга оширилган амалиётда бир юз ўттиз нафар террорчи йўқ қилинди
Афғонистон хавфсизлик кучларининг ушбу мамлакатнинг бир нечта вилоятида амалга оширган амалиётида 130 нафар террорчи йўқ қилинди. Эрон телерадиокомпаниясининг бугун душанба куни Қобулдан берган хабарига кўра, Афғонистон мудофаа вазирлиги матбуот идорасининг маълум қилишича, ушбу амалиёт Нангарҳор, Кўнар, Каписо, Парвон, Пактиё, Қандаҳор, Арзгон, Зобул, Ҳирот, Балх, Қундуз, Фарёб, Бағлон, Тахор, Бадахшон ва Ҳелманд вилоятларида ўтказилган бўлиб, ушбу амалиёт натижасида шунингдек, 24 нафар террорист ярадор бўлган. Амалиёт давомида ушбу ҳалок бўлганларнинг 46 нафари такфирчи террорчи гуруҳларнинг аъзолари ҳисобланишса, яна 46 нафари ҳам Толибон гуруҳининг аъзолари бўлган. Шунингдек, мазкур амалиётда бир тоннали портловчи модда ҳам Парвон вилоятининг Багром туманида топилган.