Сурия армияси Сабиҳия стратегик тоғ ёнбағрини эгаллади
Сурия армияси ва иттифоқчилари тоғ ён бағридаги Сабиҳия стратегик йўлининг назоратини қўлга олишди
Оммавий ахборот воситалари тарқатган маълумотларга кўра, Сурия армияси ва иттифоқчилари тоғ ён бағридаги Сабиҳия стратегик йўлининг назоратини қўлга олишди. Ал-Олам телеканалининг душанба кунги хабарига кўра, ушбу тоғ ёнбағри Тедмер ва Бағдод магистрал йўлини боғлашда ва ушбу тоғ ёнбағрининг қуролли гуруҳлардан озод этилиши муҳим аҳамият касб этади. Ушбу магистралга олиб борадиган йўл Сурия армиясининг ихтиёрига ўтди. Бошқа томондан эса, Жайшул Ислом ва Жабҳатун Нусра деб аталаётган иккита террорчилик гуруҳи Дамашқ шаҳрининг шарқида ўзаро тўқнашмоқда. Жайшул Ислом террорчилик гуруҳи ўз баёнотида шундай маълум қилдики, Дамашқнинг шарқий қисмидаги Ғута минтақасида Жабҳатун Нусра кучларини таъқиб қилиш ҳаракатлари давом этади. Негаки, Жабҳатун Нусра илгаригидек Жайшул ислом гуруҳига қарата ҳужумларини тўхтатгани йўқ.