Путин: Россия армияси ҳар қандай таҳдидларга қарши курашга тайёрдир
Россия президенти ҳар қандай таҳдидларга қарши кураш олиб бориш учун Россия давлат армиясининг тайёр эканлигини эълон қилди.
Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра, бугун Россия президенти Владимир Путин Москвада ғалаба куни 9 май муносабатида ўтказилган ҳарбий парадда Россия армияси ҳар қандай таҳдидларга қарши кураш олиб боришга тайёрдир деб таъкидлади.
Владимир Путин шунингдек бу мамлакат ҳарбий қудратини янада мустаҳкамлаши билан терроризмга қарши курашни кучайтириш қарорига келганлиги ҳақида хабар берди.
Иккинчи жаҳон урушида Қизил армиянинг фашистик Германия устидан ғалаба қозонганлигининг 72 - чи йиллиги муносабатида ўтказилган ҳарбий парадда Россиянинг энг ривожланган ҳарбий техникалари намойиш этилди.