Очлик эълон қилган фаластинлик маҳбусларнинг соғлиги ёмонлашган
Очлик эълон қилган фаластинлик маҳбуслар борасида маълумот бериш қўмитаси ишғол этилган сарзаминларидаги Аррамла қамоқхоналар комплексида жойлашган Титсон ҳибсхонасида очлик эълон қилган фаластинлик асирларга нисбатан қийноқлар қўлланганлиги ҳақида хабар қилди.
Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра, кеча очлик эълон қилган фаластинлик маҳбуслар борасида маълумот бериш қўмитаси сионистик режимнинг Нитсон қамоқхонаси идораси 70 нафар фаластинликларни ёмон шароитга эга камераларда сақлаётганини таъкидлаб, маҳбуслар соғлиги тобора ёмонлашаётганини эълон қилди.
Очлик эълон қилган фаластинлик маҳбуслар борасида маълумот бериш қўмитаси сионистик режимнинг Нитсон қамоқхонаси идораси маҳбусларни ўз камераларидан чиқишга ижозат бермайди деб хабар қилди.