Италияда G7 саммити бошланди
-
G7 саммити
G7 саммити қаттиқ хавфсизлик чоралар остида Италия жанубида ўтказилмоқда.
Бугун Италия, Япония, АҚШ, Канада,Германия, Франция, Англия мамлакатлари раҳбарлари ва Европа Иттифоқи намояндалари иштирокида Италиянининг Сицилия оролидаги Таормина шаҳрида G7 - дунёнинг саноати ривожанган 7 мамлакат раҳбарларининг 43 саммити иш бошланди.
Италия раислигида ўтказилаётган бу саммитда Манчестердаги терактдан сўнг терроризм хусусан ИШИД террорчи гуруҳи билан кураш , Шимолий Корея муаммолари, иқлим ва об- ҳаво ўзгариши, кибернетик хавфсизлик, озиқ -овқат хавфсизлиги, Сурия бўҳрони, ички ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, Brexit- Англияни Европа иттофиқидан чиқиши мавзуси, техника технология, Халқаро энергетика бўҳрони, экологияни ҳимоя қилиш маданиятини қўллаб қувватлаш, тенгсизликарни камайтириш ва иш жой яратиш каби масалалар муҳокама қилиниши кутилмоқда.