Қозоғистонда Сурия бўйича музокаралар вақти эълон қилинди
(last modified Sat, 03 Jun 2017 11:51:11 GMT )
июн 03, 2017 16:51 Asia/Tashkent
  • Қозоғистонда Сурия бўйича музокаралар вақти эълон қилинди
    Қозоғистонда Сурия бўйича музокаралар вақти эълон қилинди

Сурия сулҳи бўйича кейинги музокаралар Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида 12-13 май кунлари ўтказилади

Суриянинг Россиядаги элчисининг маълум қилишича, Сурия сулҳи бўйича кейинги музокаралар Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида 12-13 май кунлари ўтказилади. РИА новости агентлиги тарқатган хабарга кўра, Суриянинг Россиядаги элчиси Риёз Ҳудод шанба кунги чиқишида 12-13 июн кунлари Остонада бўладиган йиғилишда иштирок этиш учун таклифномани олганини айтди. Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Михаил Багданов ҳам бундан олдинроқ Остонада Сурия бўйича учрашувни июн ойининг ўрталарида ташкил этилишини истаган эди. Унга кўра, ушбу музокаранинг вақтини тайинлаш учун ўзаро алоқалар ўрнатилган. Эрон ислом жумҳурияти ташаббуси билан ҳамда Россия ва Туркия ҳамкорлигида 3-4 май кунларида бўлиб ўтган Остона йиғилишида Сурияда "Кескинликни юмшатиш" га қаратилган ҳужжат имзоланган эди.  

Ёрлиқ