Қозоғистонда террористик хавфнинг “сариқ” даражаси 30 кунга узайтирилди
июл 16, 2016 09:23 Asia/Tashkent
Ақтўбедаги терактдан сўнг Қозоғистондаги террористик хавфнинг “сариқ” даражаси яна 30 кунга узайтирилди.
Кун сайтининг хабарига кўра, бу ҳақида Қозоғистон Миллий хавфсизлик комитети маълум қилди.
Таъкидланишича, 6 июндан эътиборан Қозоғистондаги террористик хавфнинг “сариқ” даражаси эълон қилинган.
“Қозоғистон Аксилтеррор маркази террористик хавфнинг “сариқ” даражаси бутун мамлакат бўйлаб 2016 йилнинг 16 июлидан бошлаб 30 кунга узайтирилиши ҳақида маълум қилади”, - дейилади хабарда.
Ёрлиқ