Лондон даҳшатга тушди
Лондон шаҳрида содир бўлган теракт бир неча миллионлик аҳолига эга бу шаҳрни қаттиқ даҳшатга тушишига сабаб бўлган.
Биринчи воқеа Лондон кўпригида микроавтубос ҳайдовчиси пиёдаларни босиб кетган. Сўнгра яқин орада жойлашган Боро-маркет бозорида совуқ қурол қўлланган ҳолда одамларга ҳужум содир этилгани маълум қилинган. .
"Соат 22:08-дан бошлаб полициячилар Лондон-бриж кўпригида автомобиль пиёдалар билан тўқнашгани ҳақидаги хабарларга жавоб бера бошлашган", деб маълум қилинди Скотланд-Ярдда.
Баъзи маълумотларга кўра, одамлар босиб кетилган автомобиль ичидан 3 нафар қуролланган одам ҳам йўқ қилинган.
"Сўнгра полициячилар Боро-маркетда одамларга пичоқ билан ҳужум қилингани ҳақидаги хабарга чиқишган. Қуролланган полициячилар босқинчиларга ўқ узишган", деб айтилди полициянинг бошқа бир хабарида.
Гувоҳлар бу ерда интенсив отишма олиб борилаётгани ва ов пичоғи билан қуролланган одам ресторанга кириб, у ерда хунрезлик содир этганини маълум қилишган.
ОАВ маълумотларига кўра, терактлар оқибатида 7 нафарга яқин одам ҳалок бўлган, 20 дан кўпроқ одам жароҳат олган.
Ҳужумлар шанба куни кечки вақт, Лондон кўчалари, соҳилбўйлари одатдагидек одамлар билан гавжум вақтда содир этилди. Бу кеча Лондондаги кўплаб паблар Чемпионлар Лигасини томоша қилгани келган одамлар билан тўла бўлган.
Сўнгги кунлар ичида Британиянинг терроризмга қарши полиция кучлари бу мамлакатнинг турли шаҳарларида ва оломонли минтақаларида жойлаштирилган. Айтиш керакки Манчестерда юз берган терактдан сўнг Британия полиция кучлари бошқа бундай ҳодисалар юз бермаслигини ваъда қилиб, Англия халқини ишонтирганди. Хусусан бу мамлакатда парламент сайловлари замонини яқинлашиши билан хавфсизлик даражаси анча яхшиланган деган тасаввурлар пайдо бўлганди.
Шу ҳол билан бирга ҳамда Британия давлати, хавфсизлик ва полиция кучлари томонидан кўрилган барча чора тадбирлар билан бир пайтда, бу маротаба Лондон марказида содир этилган бундай ҳужумлар бу мамлакат халқини қўрқувга солган. Бу маротаба ҳам Европанинг турли минтақаларида амалга оширилган терактлар, каби террористлар халқ- орасида даҳшат ва қўрқувни вужудга келтириш мақсадида автомобилдан фойдаландилар.
Бир неча йил олдинга қадар ўзининг махсус мақсадлари учун бомбалардан фойдаланиб келган террорчилар бугунги кунда автомобил ва юк ташувчи машиналардан фойдланилб оломонли маҳаллаларга ҳужум қилиб, ўнлаб инсонлар ҳаётига зомин бўлмоқда.
Террористик гуруҳлар томонидан ҳужум уюштириш равишини ўзгаририлгани Европа мамлакатлари хавфсизлик ва полиция кучлари фаолиятини қийнлаштириб уларни иш олиб бориши йўлига катта муаммоларни вужудга келтирмоқда.
Бошқа томондан Европанинг буюк ва кичик шаҳарларида яшайдиган миллионлаб инсонлар учун ҳар бир автомашина ва ё юк ташувчи машиналар бевосита таҳдид бўлиши мумкин деган тасавурлар ҳам пайдо бўлган. Бу масала эса умумий бир қўрқувни вужудга келишига замин яратган.
Бошқа томондан эса Британияда содир этилган сўнгги теракт бу мамлакатдаги сиёсий вазиятига ҳам салбий таъсирини ўтказиши мумкин. Зеро Тереза Мей бошчилигидаги консерваторлар давлати мамлакатда хавфсизликни таъминлашда ҳамда терроризмга қарши курашдаги кучсизлиги аксар мавридларда Британиянинг келгуси парламнет сайловларида ушбу сиёсий партияни мағлуб бўлишига олиб келиши ҳам мумкин. Аммо Британиянинг бугунги давлатининг ҳомийлари терроризм қаршисида консерваторларнинг қаттиқўллик сиёсатлари ва иммигарцион сиёсатлари парламнт сайловларда ғалаба қозониши учун бу партияга янги шонс беришига умид қилишмоқда.
Ҳар ҳолда аҳамиятли масала ҳам шудирки, Британия ва ё Европанинг бошқа мамлакатларида терактларни ошиши бу мамлакатларнинг сиёсий вазияти ва ҳатти- ҳаракатларини буткул ўзгартиради. Бугунги кунгача ҳам бундай ҳодисалар бу мамлакатлар жамияти орасида ва давлатига ҳам катта таъсирини қолдирган.