Ҳиндистон ва Покистон ШҲТга қабул қилинди
(last modified Fri, 09 Jun 2017 11:50:33 GMT )
июн 09, 2017 16:50 Asia/Tashkent
  • Ҳиндистон ва Покистон ШҲТга қабул қилинди
    Ҳиндистон ва Покистон ШҲТга қабул қилинди

Ҳиндистон ва Покистон ШҲТ аъзосига айланди

ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари йиғилишида Россия, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон етакчилари Ҳиндистон ва Покистонни ташкилотга аъзоликка қабул қилиш жараёни ниҳоясига етгани ҳақидаги қарорга имзо чекишди.

ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари Ҳиндистон ва Покистонни аъзоликка қабул қилиш ҳақидаги қарорни имзолашди, шунингдек, экстремизмга қарши кураш бўйича конвенция имзоланди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг кенгайтирилган таркибдаги йиғилишида Россия, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон етакчилари Ҳиндистон ва Покистонни ташкилотга аъзоликка қабул қилиш жараёни ниҳоясига етгани ҳамда уларга ШҲТга аъзо давлат мақомини бериш ҳақидаги қарорга имзо чекишди.Бундан ташқари, экстремизмга қарши кураш бўйича ШҲТ конвенцияси имзоланди ва халқаро терроризмга қарши биргаликда курашиш ҳақида ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг баёноти қабул қилинди. Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистон ва Покистонни ШҲТга қабул қилиш жараёни 2015 йилда бошланган эди.