Афғонистонда уруш давом этаяпти
(last modified Mon, 12 Jun 2017 07:12:26 GMT )
июн 12, 2017 12:12 Asia/Tashkent

Афғонистон Ички ишлар вазирлигининг хавфсизлик ишлари бўйича етакчи масъулининг муовини Мурод Алимурод Афғонистон ҳудудидаги уруш янги тус олганини таъкидлаб, жанглардан манфаатдор бўлган террорчи гуруҳ ва оқимлар илгаригидек урушни давом этишини истайдилар деб қўшимча қилди.

Афғонистон Ички ишлар вазирлигининг ушбу масъулига кўра,  қийматбаҳо тошлар ва гиёҳванд моддалар контарабандаси авж олган вилоятларда уруш оловини ёқишни давом эттириш  Афғонистондаги экстремистик ва террорчи гуруҳлар ҳамда террористлар ҳомийларининг мақсадларидандир. Афғонистон ҳудудларида гиёҳванд модлаларни ишлаб чиқарилиши ва  сўнги йилларда қийматбаҳо тошларни контрабанда этилиши террорчи гуруҳлар даромадининг асосий манбаига айланган.

 Айтиш керакки Афғонистон ҳудудларида олтин, темир, мис, литиюм, газ, кўмир, ва бошқа турли метал ва  кимиёвий элементларнинг йирик манбалари мавжуд. Сўнги ўрганишлар ва тадқиқотларга кўра,  Афғонистонда аниқланган металлургия ва қийматбаҳо тошларнинг қиймати бир триллион доллардан ҳам кўпроқдир. Аммо ҳалигача ушбу манбалар ишлаб чиқарилгани йўқ ҳамда  террорчи гуруҳлар томонидан контрабанда этилмоқда.

 Бу табиий бойликлар илк марта Шўролар Иттифоқи замонида аниқланиб,  бу давлат  эътибори остида қолди. Шўролар Иттифоқи ҳам  шу мақсад билан Афғонистонни ишғол этишга ҳаракат қилди. Ундан кеийн яъни бир неча йилдан кейин АҚШ ва Англия ҳам Афғонистоннинг табиий бойликлари ва манбаларини талон -торож этишга юз келтиришди. АҚШ ва Англия давлатлари 2001 чи йили Афғонистонни ишғол этдилар ва эндиликда уларнинг ҳимояти билан террорчи ва экстремистик гуруҳлар  Афғонистоннинг ер ости ва ер усти бойликларини  ўз навъида ишлаб чиқариб контрабанда қилишга уринишмоқда. Олдинроқ  Бағлон вилояти университетининг устози  Залмай Стоникзай ҳам  террористлар томонидан бу мамлакатнинг бойликлари ва   ер ости манбаларини ғорат этилаётгани ортидан , террорчи гуруҳлар куч- қудратини ошиши,  урушни давом этиши, қолоқлик ҳамда одамларнинг нобуд бўлиши тўғрисида огоҳлантирди.

Террористлар ва эктремистлар Афғонистонда жангни давом эттириб,  ўзининг ёвуз мақсадлари хусусан қийматбаҳо тошлар контрабандасини хаспўшлаш учун  бу мамлакат ичкарисда этник, қавмий ва мазҳабий низоларни келтириб чиқаришга уринмоқда  Террорчи гуруҳлар зўравонлик ва террорларни кўпайтириш йўли билан  халқ хавфсизлигини таъминлашда Кобул давлати кучсиздир деб иддао қилишмоқда. Улар шу восита билан  Афғонистон ҳудудлари ва географиясини тасарруф этиш ва босиб олишни назарга тутганлар. Сиёсий доиралар нуқтаи назаридан  терроризмга қарши кураш баҳонаси билан ўзининг минглаб ҳарбийларини  Афғонистон ҳудудларида жойлаштирган АҚШ ва НАТО ҳам террорчи гуруҳлари томонидан талон- тарож этилатган Афғонистон бойликлари ҳамда гиёҳванд моддалар контарабандасини олдини олишга ҳеч қандай жиддий чора- тадбирлар кўриб чиқишгани йўқ. Бу эса шу маънодадирки,  АҚШ давлати ушбу муҳим масалага эътиборсизлик кўрсатиши билан  террорчилик фаолиятлар учун замин яратиб бермоқда. АҚШ давлати ушбу восита билан бир ўқ билан  "икки қуённи" уришни истайди, яъни ҳам  ўз фаолиятини давом эттириб,  терорчи гуруҳлардан ҳам абзал сифатида фойдаланишни  мақсад қилган.

Афғонистонда Ғарб ва айрим арабий мамлакатларининг ҳарбий, логистик ва молиявий ҳимоятлари остида  ИШИД террорчи гуруҳини ташкил этилан бўлсада аммо  Афғонистон ичкарисида бу террорчи гуруҳ молиявий таъмин этилмаганида ўз фаолиятини давом эттириши жуда қийиндир. Ғарб сиёсий доираларини  Афғонистон давлати бу мамлакатнинг фақат 40 фойиз ҳудудларини назорат этмоқда, деган иддаолари  бу мамлакат табиий бойликларини талон- тарож этилиши тўғрисидаги хавотирланишларни янада кучайтирмоқда. Геология соҳаси эспертларига  кўра Афғонистоннинг таббий манбалари - ер ости ва ер усти бойликлари бу мамлакат халқи ва давлати фойдасига ишлаб чиқарилганида Афғонистонни минтақада энг бой мамлакатларидан бирига айлантиришига шубҳа йўқ.