Нато ташкилоти ўз қудратини намойиш этишига қарши Россия мудофаа вазири огоҳлантириш берди
(last modified Sun, 25 Jun 2017 08:37:30 GMT )
июн 25, 2017 13:37 Asia/Tashkent

Россия яна бир маротаба Нато ташкилотига огоҳлантириш бериши билан Россия чегаралари яқинида Нато ташкилотининг ўз қудратини намойиш этиши жаҳоннинг хавфсизлигини хатар остига қарор беради деб эълон қилди.

Бу ҳақда Россия мудофаа вазири Сергей Шайгу Европа шарқи ва Балтика ҳавзасида Нато ташкилоти ҳарбийлари ҳузур топишларининг кўпайиши шуни кўрсатадики, айрим Ғарб мамлакатлари Россияга қарши сайъ-ҳаракатлар ва лойиҳаларни амалга оширишни тўхтатишга мойиллик зоҳир этишмайди,-деб айтди.  

У ўз фикрининг давомида бу масала  Россияни албатта ўз чегара ҳудудларида мудофаа чора-тадбирларини шиддат билан кучайтириш ва мастаҳкамлашга мажбур этмоқда,-деб қўшимча қилди.Сергей Шайгунинг нуқтаи назарига кўра,  Россия чегара ҳудудларида вазъиятнинг мураккабланиши Европа шарқида Нато ташкилотига аъзо мамлакатларнинг кундан кунга ҳарбий фаолиятларининг кенгайишига боғлиқдир. Нато ташкилотининг ҳарбий чора-тадбирларни кучайтириши авиабазаларни яхшилаш, бошқа ҳарбий марказларни ва портларни яратиш ҳамда янги ҳабий тажҳизотларни ўрнатиш, жумладан ракеталарга қарши системаларни ўрнатишни ўзига қамраб олади. Айни ҳолда Нато ташкилоти ҳарбий инфратизилмаларни жиҳозлантиришига қўшимча, ўз кучларининг ҳарбий ва амалий тайёргарликларини мустаҳкамлаш пайидадир.

Россия мудофаа вазирининг айташича, бу масала ҳарбий кемалар, унлаб самолётлар ва минглаб кучларнинг иштироки билан Нато ташкилотининг янги ҳарбий тактик машғулотларни ўтказишидан маълум. Нато ташкилотига Россия мудофаа ва ҳарбий етакчи раҳбарларидан бири яна бошқатдан огоҳлантириш бериши Россияга қарши ушбу ҳарбий ташкилотнинг жиддий таҳдид солиши ва бу заминада кундан кунга хавотирланишидан далолат беради. Россия етакчи расмийларининг нуқтаи назарларига кўра, оқлаб бўлмайдиган бундай сайъ-ҳаракатларни амалга ошириш дунё хавфсизлигининг заифланиши ва иккитомонлама ишончсизликни ортишига олиб келади ва айни ҳолда Россияни Ғарб мамлакатларининг стратегик мақсадлари билан қарши кўраш олиб бориши учун қарамақарши чора-тадбирларни қуллашга ундайди.             

Масканинг хавотирланишларига аксуламал кўрсатишда Нато ташкилотининг бош котиби Янис Столтенберг ўзининг охирги позиция олишида ҳарбий ушбу ташкилот Россиянинг ҳарбий ҳузур топишининг кенгайишидан хавотирланиши сабабли Европа Шарқида кенг ҳарбий тажҳизотлар ва ҳарбий қисмларни жойлаштирди,-деб иддао қилди. Мудофаа масалалари бўйича швециялик мутахассис Бескоп Нато ташкилоти бош котибининг келтирган далилини савол остига қарор берди. Бескоп Россиядан қурқиш масаласига ишора этиб, бу мавзў бўйича мунча муболаға қилмаслигимиз керак,-деб айтди.

Европа Иттифоқининг мамлакатлари жами бўлиб бир ярим миллион ҳарбий кучга эгаларким, Россиянинг ҳарбий кучларидан икки баробар кўпроқдир. Албатта бир ярим миллион нафар ушбу ҳарбийлар уруш олиб боришга тайёр эмаслар бу нарса эса Россиянинг 750 нафарлик армиясига ҳам тегишлидир. Натижада менинг назаримда Россиянинг ҳарбий таҳдидларига қарор олганимиз йўқ,-деб айтди. Россия бир неча маротабалар Европа шарқига ҳужум қилиш мақсадига эга бўлмаган ва бўлмайди ҳам деб таъкидлади.  Маскванинг нуқтаи назаридан  Балтика ҳавзасининг мамлакатлари ва Польша бу нарсадан огоҳ бўлишларига қарамасдан аммо бу баҳона билан Ғарб мамлакатлари, айниқса Америкадан янада кўпроқ ҳарбий тажҳизотлар ва ҳарбий кўмак олишга ҳаракат қилишмоқда. Ҳақиқатан ҳам бу мамлакатлар ўтган йили Варшавада ўтказилган Нато ташкилоти раҳбарларининг йиғилишлари жараёнида ўз иддаоларини олға суришга муяссар бўлишди ва ушбу йўналишда бугунги кунда Нато ташкилотининг ҳарбий қисмлари Балтика ҳавзасининг учта мамлакатида, яъни Латвия, Литва ва Эстония ҳамда Польшада жойлаштирилди.  Агарчи Россия энди ўзини Ғарбнинг икки фронтида, яъни ҳарбий ва хавфсизлик ҳамда иқтисодий ва тижорат жабҳасида душманона ёндошишига юзмаюз бўлган деб билсада, аммо энди Масква учун катта аҳамиятга эга бўлган нарса бу ўлканинг ғарбий чегаралари яқинида Нато ташкилотининг ошкора тарздаги сайъ-ҳаракатлари ҳисобланадиким, очиқ-ойдин гижгижлантирувчи характерга эгадир. Кремл ҳукумати нуқтаи назаридан бу нарса Россияни бартараф этиш мақсади билан амалга оширилмоқда. Ўзининг ҳарбий кучларини Европа шарқида жойлаштириш орқали Нато ташкилотининг душманона сайъ-ҳаракати ва шарқ томон олға ҳаракат қилиш учун унинг янада жиддий интилиши сабабли Масква ўзининг хавфсизлик доктринасида  Нато ташкилотини Россия миллий хавфсизлигига таҳдид соладиган ташкилот деб билишига сабаб бўлган. Масква расмийлари шундай хулосага келишганким, Россияга қарши ғарбликларнинг душманликлари ва адоватга эга бўлишлари тез утувчи бир ҳодиса эмас, балки Америка ва Нато ташкилоти томонидан Россияга қарши устувор ва давом этадиган фаолият ҳисобланади. 

                                   

Ёрлиқ