КХДР: Бизнинг ракеталаримиз дунёнинг ҳар қандай нуқтасига учиб бора олади
https://parstoday.ir/uz/news/world-i20448-КХДР_Бизнинг_ракеталаримиз_дунёнинг_ҳар_қандай_нуқтасига_учиб_бора_олади
Корея халқ армиясининг стратегик кучлари Ер шарининг исталган нуқасига зарба беришга қодир
(last modified 2018-08-22T17:51:15+00:00 )
июл 03, 2017 17:22 Asia/Tashkent
  • КХДР: Бизнинг ракеталаримиз дунёнинг ҳар қандай нуқтасига учиб бора олади
    КХДР: Бизнинг ракеталаримиз дунёнинг ҳар қандай нуқтасига учиб бора олади

Корея халқ армиясининг стратегик кучлари Ер шарининг исталган нуқасига зарба беришга қодир

Шимолий Корея Корея халқ армиясининг стратегик кучлари кунида ўзининг ракеталари дунёнинг исталган нуқтасига зарба уюштира олиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда Спутник ахборот агентлиги хабар берди. 

Мамлакатнинг марказий партия газетаси «Нодон синмун» байрам муносабати билан Шимолий Корея ракеталарини Пхеньяндаги парадларда олинган рангли суратлари билан биргаликда мақола чоп этди.

«Корея халқ армиясининг стратегик кучлари Ер шарининг исталган нуқасига зарба беришга қодир», — дейилади мақолада. Таъкидланишича, ракеталарга ўрнатилган тезкор мобил учириш қурилмалари сабаб, Шимолий Корея ракеталарини пайқашнинг иложи йўқ. Шунинг учун юзта ракетадан барчаси муваффақиятли учишни амалга оширади.