Германия президенти Афғонистонда нотинчликнинг давом этишини эътироф этди
(last modified Thu, 13 Jul 2017 14:17:19 GMT )
июл 13, 2017 19:17 Asia/Tashkent
  • Германия президенти Афғонистонда нотинчликнинг давом этишини эътироф этди
    Германия президенти Афғонистонда нотинчликнинг давом этишини эътироф этди

Франк Валтер Штайнмаер Афғонистон юртида Толибон билан сиёсий келишмасдан туриб барқарорликни ўрнатиб бўлмаслигини эътироф этди

Германия президенти Афғонистонга қилган сафарида ушбу уруш асоратида қолган Афғонистон юртида Толибон билан сиёсий келишмасдан туриб барқарорликни ўрнатиб бўлмаслигини эътироф этди.

Тасним ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Франк Валтер Штайнмаер бугун пайшанба куни олдиндан эълон қилинмаган сафарида, Балх вилоятининг маркази бўлмиш Мозори Шарифга борди ва ушбу вилоятда жойлашган Германиялик ҳарбийлар билан учрашганидан сўнг, Афғонистон президенти Ашраф Ғани билан ҳам учрашди ва турли масалалар хусусида жумладан ушбу мамлакатда ҳукм сураётган нотинчликлар ҳақида суҳбат ўтказди. 

Штайнмайр ушбу учрашувда шундай айтдики, Афғонистоннинг хавфсизлик вазияти хусусан Кобул шаҳрининг аҳволи кундан кунга ёмонлашиб бормоқда ва ўтган икки йил ичидаги ҳар хил гуруҳларнинг ҳужумлари ҳам янада шиддатли тус олди.