Террорчилик ҳаракатларига қўл урганлар Россия фуқаролигидан маҳрум этилади
(last modified Thu, 20 Jul 2017 12:27:03 GMT )
июл 20, 2017 17:27 Asia/Tashkent
  • Террорчилик ҳаракатларига қўл урганлар Россия фуқаролигидан маҳрум этилади
    Террорчилик ҳаракатларига қўл урганлар Россия фуқаролигидан маҳрум этилади

Ушбу лойиҳа Россиянинг террорчилик гуруҳларининг фаолиятлари билан қарши курашиш учун, Россия фуқароларини ушбу террорчилик гуруҳларига аъзо қилишга қартилган ҳаракатларга чек қўйиш учун давлат томонидан тегишли чора-тадбирларни қўллаш доирасида Думага тақдим этилган

Россия Думасида террорчилик ҳаракатларини содир этганлар мамлакат фуқаролигидан маҳрум этиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси тасдиқланди. 

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, ушбу лойиҳа Россиянинг террорчилик гуруҳларининг фаолиятлари билан қарши курашиш ва террорчилар билан мамлакат ичкарисида ва ташқарисида ҳамкорлик қилиш учун, Россия фуқароларини ушбу террорчилик гуруҳларига аъзо қилишга қартилган ҳаракатларга чек қўйиш учун давлат томонидан тегишли чора-тадбирларни қўллаш доирасида Думага тақдим этилган ва бугун пайшанба куни ушбу қонун лойиҳаси тасдиқланди. 

Сурияда террорчилик ҳаракатларини амалга оширганларнинг фуқароликдан маҳрум қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси, ҳуқуқ-тартибот идораларига ва терроризмга қарши кураш олиб борадиган ташкилотларга терроризмга қарши янада самарали чораларни қўллаш имкониятини беради. Россия айни пайтда турли минтақаларда террорчиларни аниқлаш учун ва экстремистларни мамлакат ташқарисида қўлга олиш пайтида махсус хавфсизлик табдирларни ижро этиб келмоқда.  

Ёрлиқ