Афғонистоннинг Ғур вилоятининг Тайвара тумани Толибон томонидан эгаллаб олинди
(last modified Sun, 23 Jul 2017 12:47:59 GMT )
июл 23, 2017 17:47 Asia/Tashkent
  • Афғонистоннинг Ғур вилоятининг Тайвара тумани Толибон томонидан эгаллаб олинди
    Афғонистоннинг Ғур вилоятининг Тайвара тумани Толибон томонидан эгаллаб олинди

Ғур вилоятининг полиция бошлиғи Маҳмуд Андробийнинг маълум қилишича, Тайвара тумани бугун Афғонистон хавфсизлик кучлари ва Толибон ўртасида бўлиб ўтган шиддатли жангдан сўнг Толибон гуруҳининг тасарруфига ўтди

Афғонистон марказидаги Ғур вилоятининг Тайвара тумани Толибон томонидан эгаллаб олинди. 

Тасним ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Ғур вилоятининг полиция бошлиғи Маҳмуд Андробийнинг маълум қилишича, Тайвара тумани бугун Афғонистон хавфсизлик кучлари ва Толибон ўртасида бўлиб ўтган шиддатли жангдан сўнг Толибон гуруҳининг тасарруфига ўтди. 

Ғур вилояти ҳокимлиги матбуот котиби Абдулҳай Хатибий ҳам ўз чиқишида, ушбу вилоятнинг Пасабанд туманининг Толибон томонидан қамалга олинганлигини таъкидлаб ўтди. 

Афғонистон хавфсизлик кучлари ва Толибон ўртасида бўлиб ўтган тўқнашувда келиб чиққан талафотлар ҳақида ҳанузгача маълумот тарқатилганича йўқ. Шунингдек, Толибон гуруҳи Ҳирот, Ҳелманд, Бадахшон ва Бағлон вилоятларида Афғон ҳарбийлари билан шиддатли уруш олиб бормоқда. Ушбу тўқнашувларда икки томондан ва ноҳарбий бўлган тинч аҳоли вакилларидан ўнлаб кишилар ҳалок бўлишди. 

Ёрлиқ