Афғонистоннинг турли вилоятларида ўнлаб жангари йўқ қилинди
июл 28, 2017 19:22 Asia/Tashkent
Афғонистон армияси ўтказган амалиётлари жараёнида бу мамлакатнинг урли вилоятларида ўнлаб қуролланган шахслар ҳалок бўлган.
Синхуа ахборот агентлиги хабарига кўра, бугун Афғонистон Мудофаа вазирлиги ўтган 24 соат ичида афғон ҳарбий кучлари бу мамлакатнинг 34 вилоятларини террорчилар ва қуролланган гуруҳдан тозалаш мақсадида ўтказган амалиётлари жараёнида 51 жангарини йўқ қилингани ва 41 нафар қуролланган шахсларни жароҳатланганини эълон қилди.
Мазкур амалиёт давомида Қори Асадуллоҳ номли Толибон гуруҳининг қўмондонларидан бири ўлдирилди.
Афғонистон Мудофаа вазирлиги шунингдек бу мамлакат ҳаво кучлари жангариларнинг махфий объектлари ва марраларининишонга олиш мақсадида 110 амалиёт ўтказганини маълум қилди.